Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европада газ нархи навбатдаги рекорд даражага кўтарилди
4.07.2022 23:48,  
114

Европада газ нархи ҳар минг куб метр учун 1800 доллардан ошди, бу март ойидан бери биринчи марта рекорд даражадаги ўсишдир. Буни Лондон фонд биржаси ICE маълумотлари тасдиқлайди.

4 июль, душанба кунги савдолар чоғида Нидерландиядаги TTF марказида август фьючерс шартномаси ҳар минг куб метр учун 1804,3 долларгача кўтарилди. Умуман олганда, кун давомида ўсиш 13 фоизни ташкил этди.

Душанба куни эрталаб нархлар кескин кўтарила бошлади. Нархларнинг ошиши Норвегияда нефть ва газ саноати ходимларининг 5 июлга режалаштирган иш ташлаши фонида юз бермоқда. Акция мамлакатдаги умумий таъминотнинг 13 фоизини тўхтатади. Норвегия нефть ва газ бўйича иш берувчилар уюшмаси Norsk olje og gass душанбадан сешанбага ўтар кечаси Equinor'да ишчиларнинг иш ташлаши муносабати билан Шимолий денгиздаги континентал шельфдаги учта платформа иши тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан