Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европада газ нархи совуқ об-ҳаво шароитида кўтарилди
29.11.2022 21:19,  
54

29 ноябрь куни бўлиб ўтган савдолар чоғида Голландиянинг TTF марказида декабрда етказиб бериладиган газ фьючерслари нархи аввалги сессия якунига кўра 6,5 ​​фоиздан кўпроққа ошган. ICE биржаси маълумотларига кўра, энг юқори нуқтада ёқилғи нархи минг кубометр учун 1445 долларгача кўтарилди.

Нархлар ноябрь ойининг иккинчи ярмида, Европада иситиш мавсуми бошланганидан кейин кўтарила бошлади. Шу билан бирга, газ нархи август ойидагидек кўтарилмаяпти, ўшанда нархлар минг куб метр учун 3801 долларгача кескин кўтарилиб, тарихий рекордни янгилаган эди.

Bloomberg таҳлилчилари нархларнинг ошишини мамлакатларнинг минтақадаги совуқ об-ҳаво фонида ерости газ омборларидаги ёқилғи захираларидан фойдалана бошлагани билан боғлашмоқда. Метеорологлар келаси ҳафтадан бошлаб қитъанинг шимолий қисмида совуқ ҳароратни башорат қилмоқдалар, бу эса Европанинг газга бўлган талабини оширади.

Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, Европада ўртача кўрсаткич ҳозирда 94 фоизга тўлган. Иссиқлик мавсуми бошланишидан аввал мамлакатлар заҳиралари тахминан 100 фоизни ташкил этган ва савдогарлар ер ости омборларидан газ олиш суръатларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Аввалроқ, "Газпром"нинг Украина орқали Европага газ етказиб беришни қисқартириши мумкинлиги ҳақидаги баёноти фонида нархлар кескин кўтарилган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан