Европада газ нархи тушди. Аммо у барибир қимматлиги айтилмоқда

Европада газ нархи тушди. Аммо у барибир қимматлиги айтилмоқда

Европада газ нархи 9 фоизга пасайиб, унинг минг кубометрининг қиймати 950 долларгача тушди.

ICE Futures биржаси маълумотига кўра, ноябрь ойи учун худди шу нархда фьючерс шартномалари имзоланган.

Жорий йил кузида Европада газ нархида кескин ўсиш кузатилди. Масалан, августда газнинг минг кубометри учун 515 доллар доллардан шартномалар имзоланган бўлса, сентябрга келиб бу қиймат икки баробардан ҳам ошиб кетди. Хусусан, 6 октябрь куни ўтказилган савдоларда тарихий максимум — унинг минг кубометрини баҳоси 1937 долларга чиқди. 

Сўнгги кунларга келиб, газнинг нархида пасайиш кузатила бошлаган. Аммо у барибир қимматлиги айтилмоқда. Газга боғлиқлиги боис Европада электр энергияси қимматлашиб кетмоқда.