Европа биржасида газнинг ўртача ойлик ҳисоб-китоб нархи кескин кўтарилди. Буни РИА Новости Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига асосланган ҳисоб-китоблари тасдиқлайди.
Қайд этилишича, таннарх қарийб 50 фоизга кўтарилиб, июндаги минг куб метр учун 1180 доллардан июль ойида қарийб 1805 долларгача кўтарилган.
TTF ҳаб индекси бўйича газ фьючерс шартномалари июль ойида ҳар минг куб метр учун 1530-2385 доллар оралиғида сотилган бўлса, ўтган йилнинг шу ойида улар 500 доллардан паст эди.
Олдинроқ, Европада электр энергияси нархи рекорд даражага етгани ҳақида маълумот берган эдик.