Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европадаги иккита мамлакат COVID-19 юқтириш бўйича миллионлик остонадан ўтди
23.10.2020 13:31,  
122

Франция ва Испания коронавирус юқтирган фуқаролари сони миллион кишига етган Европа Иттифоқидаги биринчи мамлакатлар бўлди. Жонс Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда.

22 октябр кечқурунги маълумотларга кўра, Францияда 1 041 991 киши COVID-19 инфекцияси билан зарарлангани ва 34 237 бемор вафот этгани қайд этилган. Испанияда эса 1 005 295 касалланган ва 34 366 вафот этганлар бор.

Шу билан бирга охориги вақтларда иккала мамлакатда ҳам суткалик энг юқори ўсиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

Ўтган кун давомида Францияда (22 октябр ҳолатига кўра) 41 мингдан ортиқ COVID-19 касаллиги қайд этилди, бу рекорд кўрсаткич. Касалланганлар сонининг кўпайиши фонида Франция ҳукумати янги чекловларни жорий қилмоқда. Кўпгина шаҳарларда комендантлик соати мавжуд.

Испанияда ўтган кун давомида (22 октябр ҳолатига кўра) деярли 21 минг янги коронавирус ҳолати аниқланди. Мамлакатда бир қатор муниципалитетлар, жумладан Мадрид, Сарагоза, Леон, Саламанка, Бургос каби йирик шаҳарлар карантин жорий қилинган. Наварра ва Риоха автоном жамоаларининг маъмурлари икки ҳафта давомида минтақалар чегараларини ёпдилар. Каталонияда бар ва ресторанлар ёпиқ, маиший хизмат дўконлари тақиқланган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда коронавирус инфекциясининг деярли 41 миллион касаллиги қайд этилган. Бир миллион бир юз йигирма мингдан ортиқ юқтирганлар вафот этди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан