Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европадаги технология компаниялари нархи юзлаб миллиард долларга тушиб кетди
8.12.2022 11:40,  
65

Atomico венчур капитал фирмаси ҳисоботига кўра, Европанинг технологик компаниялари 2022 йилда 400 миллиард доллардан кўпроқ қисқаради.

Уларнинг умумий бозори ва тахминий қиймати 3,1 триллион доллардан 2,7 триллион долларга тушди. Таҳлилчилар фирмаларнинг юзлаб миллион доллар йўқотишини рекорд даражадаги инфляция, фоиз ставкаларининг ўсиши, геосиёсий беқарорлик ва Украинадаги махсус операция билан боғлашди.

"Бу глобал молиявий инқироздан кейинги энг қийин макроиқтисодий муҳит", деди Atomico ҳамкори Том Вемеер CNBC'га.

Кузда инвесторлар технологик стартапларга ойига атиги 3-5 миллиард доллар сармоя киритдилар, шу сабабли учинчи чоракда инвестициялар ҳажми ўтган йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа камайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Saxo Bank 2023 йил учун "ҳайратланарли прогнозлар"ни тақдим этган эди. Улардан бири шундаки, бир нечта миллиардерлар ва технология компаниялари эгалари 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ тўплайдиган Third Stone номли консорциумни яратиш учун бирлашиши айтилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан