Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европаликлар газ ва электр энергияси учун рекорд миқдорда пул тўлайди — Bloomberg
8.11.2022 10:45,  
53

Европанинг электр ва газ учун тўловлари расмийларнинг қўллаб-қувватлашига қарамай, рекорд даражага етди. Бу ҳақда душанба куни "VaasaETT" энергетика консалтинг фирмаси ҳисоб-китобларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда газнинг ўртача чакана нархи киловатт/соатига 18 евро центни ташкил қилган ва бу 2021 йилга нисбатан икки баравар қиммат бўлганлигини кўрсатади. Маиший электр энергияси нархи 67 фоизга ошиб, бир киловатт/соат учун 36 евро центгача етди, деб ёзади агентлик.

Ойлик ҳисобда Европада электр энергияси учун ўртача тариф 3,4 фоизга, газ учун эса 2,5 фоизга ошди. Ойига энг катта ўсиш Ирландия ва Италияда қайд этилган. Дублинда электр энергияси тарифлари 44 фоизга, Римда газнинг ўртача нархи эса 97 фоизга ошди.

Агентликнинг қайд этишича, Европа Иттифоқи давлатлари энергетика инқирози фонида фуқаролар ва бизнесни ҳимоя қилиш учун 550 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратиш мажбуриятини олган. “Bloomberg”нинг таъкидлашича, электр ва газ нархи қиш яқинлашганда янада ошиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан