Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европаликлар Хитой электромобилларини сотиб олишни бошлади
29.12.2022 10:53,  
67

Ноябрь ойида Хитойдан электромобиллар экспорти икки баравар кўпайди ва ойлик рекорд ўрнатди, деб ёзади Bloomberg.

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари ноябрь ойида 3,2 миллиард долларлик электромобиль экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 165 фоизга кўпдир. Бельгия ва Буюк Британия каби Европа давлатлари энг йирик импортчилар бўлиб, юкларнинг қарийб 70 фоизини ташкил қилган.

Европаликлар Хитой электромобилларини сотиб олаётган бир пайтда, дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари Хитойдан эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчиларга қарамликни камайтириш учун таъминот занжирларини қайта тиклашга қарор қилишди. Бунга "Хитойнинг Россия билан бўлгани каби халқаро ҳамжамият билан муносабатлари узилиши" ҳақидаги қўрқув сабаб бўлган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ХХРдан эҳтиёт қисмлардан воз кечиш машиналар ишлаб чиқариш учун меҳнат ва материаллар нархининг ошишига олиб келиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан