Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европанинг 6 та йирик компанияси ўз ишлаб чиқаришини Қозоғистонга кўчиришга қарор қилди
12.11.2022 16:14,  
150

Европанинг 6 та йирик компанияси ўз ишлаб чиқаришини Қозоғистонга кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов Сенат мажлисидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон томони Россия бозорини тарк этган 300 дан ортиқ Европа компаниялари билан ахборот-тушунтириш ишларини олиб борди. Шу муносабат билан 50 дан ортиқ корхона ўз ишлаб чиқариш қувватларини кўчиришга қизиқиш билдирган.

"6 та компания ўз ишлаб чиқариш саноати ва офисларини Қозоғистонга кўчиришга қарор қилди. Қолган корхоналар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, вазирлик, тадбиркорлик билан музокаралар олиб бормоқда, яъни бу ердаги имкониятларни ўрганишга киришган", — деди А. Смаилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан