Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европанинг йирик авиаташувчиси Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
31.10.2022 10:15,  
136

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди. Хусусан, "Wizz Air" авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириши ҳамда Европа мамлакатлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Жорий йил 13 декабрдан "Wizz Air Abu-Dhabi" авиакомпанияси "Абу-Даби – Самарқанд" йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошира бошлаши мамнуният билан қайд этилди.

Авиакомпания учун Венгрия ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш стратегик мақсадлардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Музокара давомида ноябрь ойида "Wizz Air" авиакомпанияси Бош ижрочи директори Ёжеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига амалий сафарини ташкил этиш ва Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, "Wizz Air"нинг экспертлар делегациясининг жорий йил ноябрь ойида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи Венгрия делегацияси таркибида Самарқанд шаҳрига бориши ва у ерда ташкил этиладиган бизнес-форумда иштирок этиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.

"Wizz Air" бугунги кунда Европадаги энг тез ривожланаётган авиакомпания бўлиб, 2030 йилга келиб ўз техника паркини 500 та самолётга етказишни режалаштирмоқда. Компания ҳар бир йўловчининг арзон нархларда хавфсиз ва ишончли парвоз қилишини таъминлашни асосий вазифа деб белгилаган. Бугунги кунда "Wizz Air" Венгрия, Малта, Буюк Британия ва БААдаги 4 та авиакомпанияларни бирлаштиради. Авиакомпания 51 та давлатга хизмат кўрсатувчи кенг тармоққа эга.

Авиакомпания ультра-лоукостер типидаги компания бўлиб, авиачипталар нархи бошқа лоукостер авиакомпанияларга қараганда 30-40 фоизгача ва анъанавий авиакомпанияларга қараганда 50 фоизгача арзон ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан