Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европарламент депутати Ҳайдер: Европа Иттифоқининг энергетика соҳасидаги санкциялари Россия даромадларининг камайишига олиб келмайди
1.02.2023 09:09,  
17

Европарламентнинг Австрия эркинлик партияси (APS) аъзоси Роман Хайдернинг фикрича, Россияга нисбатан жорий этилган Европа санкциялари мамлакат бюджети даромадларининг қисқаришига олиб келмайди, балки углеводородлар нархининг ошишига сабаб бўлади, деб ёзади "ТАСС".

Ҳайдернинг таъкидлашича, Россия Федерациясига энергетика соҳасида санкциялар ва Европа Иттифоқи томонидан углерод сертификатлари нархининг катта миқдорда оширилиши нефть ва газ нархининг тез ўсишига олиб келади.

Депутат бу сакрашни Европа Иттифоқининг муваффақиятсиз энергетика сиёсати натижаси деб атади. Унинг эслатишича, Европа Иттифоқи Россия табиий газини арзон нархда сотиб олган, ҳозир эса АҚШ ва Қатардан қиммат ЛНГ ва газ сотиб олиш зарур.

Ҳайдер, шунингдек, энергетика соҳасидаги санкциялар Россия иқтисодиётининг қулашига олиб келмаслигини айтди, чунки бошқа давлатлар ҳозир унинг хом ашёсини фаол равишда сотиб олишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан