Европарламент Лукашенкони қонуний раҳбар деб тан олмади

Европарламент Лукашенкони қонуний раҳбар деб тан олмади

Европа Парламенти Александр Лукашенкони қонуний президент деб тан олмади ва Мухолифатнинг Мувофиқлаштирувчи кенгашини Белоруснинг муваққат ҳукумати деб атади.

Депутатлар 9 август куни Белорусдаги сайлов натижаларини тан олишдан бош тортдилар ва Александр Лукашенкони ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга чақирдилар. Европарламент тинч намойишчиларга қарши зўравонлик қўлланилишини қоралади. Резолюцияда Белорус оппозициясининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши "демократик ўзгаришларни талаб қиладиган одамларнинг вақтинчалик вакили" деб аталди.

Европа парламенти депутатлари сайловларни сохталаштиришда айбдор бўлган барча шахсларга, жумладан Лукашенкога қарши шахсий санкциялар қўлланишини қўллаб-қувватладилар.

Шунингдек, депутатлар Россиянинг Белорус ички ишларига "гибрид аралашуви" ни қоралади.

Қарор маслаҳат характерига эга ва қонуний кучга эга эмас.