Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европарламент Зеленскийни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди
18.03.2022 20:56,  
117

Европанинг собиқ ва амалдаги сиёсатчилари ҳамда Европа парламент аъзолари Украина Президенти Владимир Зеленскийни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Таклиф “Nobelprizeforukraine” веб-сайтида эълон қилинди.

Мурожаатда сиёсатчилар тарихий ва мисли кўрилмаган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда номзодларни кўрсатиш муддатини жорий йилнинг 31 мартигача узайтиришни сўраган.

“Бу Президент Зеленский ва Украина халқининг Тинчлик учун Нобель мукофотига кўрсатилишини таъминлаш учун зарур”, дея тушунтирган ташаббус муаллифлари.

Қайд этилишича, европалик сиёсатчилар шу тариқа, Украина халқига дунё улар томонида эканлигини намойиш қилмоқчи.

“Жасур украиналик эркаклар ва аёллар демократияни сақлаб қолиш учун курашмоқда. Украинанинг демократик йўл билан сайланган Президенти Владимир Зеленскийдан тортиб, оиласи билан хайрлашиб, Ватан учун курашишга отланаётган одамгача авторитаризм кучларига қаршилик кўрсатяпти. Биз Украина халқига дунё улар томонида эканлигини кўрсатиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун сиздан номзодларни кўрсатиш вақтини узайтиришингизни сўраймиз”, дейилади хатда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан