Ҳозир фейсбук мутасаддилари аъзоларни моддий рағбатлантириш йўлини изламоқда. Чойчақа, рекламадан даромад сингари усуллари кўриб чиқилмоқда, деб ёзмоқда terabayt.uz.
Facebook аъзолар ўртасида сўровнома ўтказилди. Улардан “Амалга ундаш” (Call to action) тугмасини яратиш ҳақида таклиф-мулоҳаза сўралди. Бу эҳсон қилиш учун мўлжалланган функциядир. Шунингдек, фойдаланувчилар қўйган пости орқали пул ишлаш фукциясини йўлга қўйиш ҳам кўриб чиқилмоқда.
Постдан пул ишлаш тартиби кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бу имконият барчага тақдим этиладими ёки фақат муштарийлари кўп аъзоларгами – аниқлаштирилмади.
Яқинда Facebook Live видеотрансляция хизмати ишга туширилган эди. Трансляцияни янгиликлар лентасида ёки дўстлар гуруҳида улашиш мумкин.