Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook асосчиси Марк Цукерберг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди
20.09.2019 13:20,  
276

Facebook асосчиси Марк Цукерберг қонун чиқарувчилар ва тартибга солувчиларнинг компанияга нисбатан даъволари ортидан АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақида Facebook матбуот хизматига таяниб Axios хабар бермоқда.

Цукерберг турли сиёсатчилар билан учрашиб, улар билан Интернетнинг келажаги тўғрисида суҳбатлашмоқда.

“У бугун Оқ уйда Трамп билан яхши ва дўстона учрашув ўтказди”, – деб ёзади Axios.

Бундан ташқари, Facebook раҳбари АҚШ Конгрессида ҳам ёпиқ учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Конгресснинг Вакиллар палатаси юридик қўмитаси антимонопол текшируви юзасидан тўртта технологик гигант компания – Facebook, Google, Apple ва Amazonдан ҳужжатлар ҳамда ўзаро алоқалар ёзувларини сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан