Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook коронавирусга оид 7 миллионта постни ўчирди
12.08.2020 13:29,  
88

Facebook 2020 йилнинг иккинчи чорагида коронавирус ҳақидаги ёлғон маълумотларга оид 7 миллион постни олиб ташлади, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ профилактика чораларини нотўғри тасвирлайдиган ва даволаш самарадорлигини оширувчи постларни олиб ташлади.

Facebook шунингдек, нафратни қўзғатадиган 22 миллиондан ортиқ хабарларни ва террорчилик ташкилотлари билан боғлиқ 8,7 миллион хабарларни ҳам ўз платформасидан ўчириб ташлади.

Компаниянинг таъкидлашича, пандемия сабабли улар мунозарали контент билан шуғулланишда автоматлаштиришга ишонишади, чунки кўпчилик ходимлар уйдан ишлаяпти. Бу ўз жонига қасд қилиш ва болаларнинг жинсий эксплуатацияси билан боғлиқ ёзувларнинг камроқ ўчирилишига олиб келди, дейди Facebook раҳбарлари.

"Ушбу график контентни уйда оила аъзолари ва болалари билан кузатиб бориш жуда қийин", деди Фейсбукнинг хавфсизлик бўйича вице-президенти Гай Росен.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан