Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook ўз электрон тўлов тизимини ишга туширди
13.11.2019 16:24,  
134

Facebook ўзининг электрон тўлов тизимини ишга туширди. Унинг ёрдамида Facebook , Messenger, Whatsapp ҳамда Instagramʼга тўлов қилиш мумкин. Бу ҳақда компания расмий блогида хабар қилинмоқда.

Facebook Pay номини олган тўлов тизими бу ҳафтада фақатгина АҚШнинг ўзида ишлайди. Янги хизмат “мавжуд молиявий инфратузилмалар ва ҳамкорлар” базасида ишлайди ва Либра криптовалютасига алоқадор эмас.

“Аллақачон одамлар харидларни амалга ошириш, эҳсон қилиш ёки бир-бирига пул ўтказиш учун иловалардан фойдаланмоқдалар. Facebook Pay ушбу транзаксияларни соддалаштиради”, - дейилади компания хабарида.

Facebook Pay билан бир қаторда компания янги тўлов хизмати орқали харидлар учун пул тўлаганларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида чат очади. Янги тўлов тизимига бир қанча дебет ва кредит карталарини киритиш мумкин. Тизим PayPal билан интеграциялашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан