Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook Россия ҳарбий разведкасига дахлдор ҳисобларни ўчириб ташлади
13.02.2020 17:48,  
184

Facebook ижтимоий тармоғи Россия ҳарбий разведкаси томонидан Украинага қарши операциялар учун тайёрланган деб кўрилаётган 78 та ҳисоб ҳамда 29 гуруҳни тармоқдан узиб қўйди.

Ҳисобларнинг кўлами унчалик кенг эмас эди: 500 нафар обуначилар ҳамда 6 мингдан ортиқроқ обуначи гуруҳларга аъзо эди.

Айрим саҳифалар мустақил тергов журналистлари номидан иш юритган.

CNBC нашрига кўра, ўчирилган саҳифаларнинг айримлари маҳаллий ОАВларда Россия манфаатларини ҳимоя қилган. Улар буни классик ахборот махсус операцияси сифатида кўришган.

Ҳисобларнинг энг фаол бўлган пайти 2016-2017 йилларга тўғри келади. Ўша пайтларда 2014 йилда Украина осмонида ҳалокатга учраган Малайзия самолёти, Қримнинг қўшиб олиниши ҳамда Россиянинг Суриядаги операциялари фаол тарзда муҳокама қилинарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан