Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook узоқ кутилган имкониятни ишга туширди
6.02.2019 12:26,  
3

Facebook мессенжерида чатларда юборилган хабарларни ўчириш имконияти пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқнинг маълум қилишича, ушбу функция Messenger’нинг iOS ва Android операцион тизимлари учун янги версиясига қўшилган.

Хабарни ўчириш учун экранда унга икки марта босиш керак. Шунда сузиб чиқувчи меню пайдо бўлиб, унда фойдаланувчига икки вариантдан бирини – хабарни барча иштирокчилар ёки фақат ўзи учун ўчиришни (айни вақтгача хабарларни айнан шундай ўчириш мумкин бўлган) танлаш таклиф этилади.

Хабарни у жўнатилгандан 10 дақиқа ичида ўчириш мумкин. Бундан кейин функция амал қилмайди.

Facebook хабарларни ўчириш имконияти устида ишлар олиб борилаётганини бир йил аввал маълум қилган. Бу ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг ва Facebook’нинг бошқа раҳбарлари чатлардан хабарларни ўчира олишлари мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгандан кейин қилинган.  

Бунгача оддий фойдаланувчилар хабарларни фақат ўз саҳифаларидан ўчира олишган, қолган иштирокчиларда у сақланиб қолган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан