Facebook Zoom иловасининг аналогини ишга туширмоқда

Facebook Zoom иловасининг аналогини ишга туширмоқда

Американинг Facebook компанияси жамоавий видеоқўнғироқлар қилиш имкониятини берувчи Messenger Rooms хизматини ишга туширмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди

Rooms билан фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида 50 кишилик видеоконференциялар ташкил қила олади. Вақт бўйича лимит ўрнатилмаган. Қайд этилишича, бундай конференцияни Facebook ёки Messenger иловаси орқали ташкил қилиш мумкин. 

Яқин вақт ичида Instagram, WhatsApp ҳамда Portal'да бундай функция қўшилиши режалаштирмоқда. 

Коронавирус пандемияси фонида видеоконференция шаклида мулоқотлар олиб бориш эҳтиёжи компаниянинг бундай хизмат таклиф қилишига сабаб бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram ҳам жорий йил сўнгига қадар жамоавий видеоқўнғироқлар функциясини қўшишини маълум қилган эди.