Facebook'да глобал узилишлар кузатилмоқда – «Ўзкомназорат»

Facebook'да глобал узилишлар кузатилмоқда – «Ўзкомназорат»

Downdetector хабарига кўра, 2020 йил 10 июль куни Facebook ишлашида катта узилиш содир бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») ахборот хизматининг маълум қилишича, мутахассислар тармоқ иловасида оммавий равишда кузатилган узилишга Facebook (Facebook SDK) жамланмасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ муаммони сабаб сифатида кўрсатишган.

The Verge нашрининг ёзишича, кўплаб иловалар фойдаланувчиларни авторизация қилишда Facebook аккаунтларидан фойдаланади.

10 июль тонгида компания дастур ишлаб чиқувчилар платформасида муаммодан бохабарлиги ва iOS фойдаланувчилари дуч келган техник хатоларни бартараф қилиш устида иш олиб бораётганини маълум қилган.

iOS фойдаланувчилари Facebook SDK билан интеграциялашган Spotify, Pinterest, TikTok ва бошқа кўплаб иловаларига киришнинг иложи бўлмаётганидан шикоят қилган.

Дастурлар Интернет тармоғи (4G ёки WiFi) фаоллашган вақтда ишламай қолган, бироқ смартфон «Парвоз» режимига ўтказилган вақтда улар яна аввалгидек ишлай бошлаган.

Бундан ташқари шунга ўхшаш авторизация ёки иловага кириш билан боғлиқ муаммолар Андроид ҳамда Windows тизимларида ҳам кузатилган.

Айни вақтга келиб компания муаммо тўлиқ бартараф қилинганини эълон қилган бўлсада, Ўзбекистонда узилишлар кузатилмоқда.