Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фаластин терма жамоаси Ўзбекистон МТЖни тор-мор этди
5.09.2019 21:35,  
55

Футбол бўйича 2022 йили жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашув якунланди. Ушбу баҳс Фаластиндаги Ал-Рам шаҳрида жойлашган "Faisal al-Hussayni" стадионида бўлиб ўтди. Жамоалар ўйинни куйидаги таркибда бошлашган эди.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид, 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 9.Тамир Сейам, 11.Одай Даббаҳ, 14.Абдаллаҳ Жобир, 15.Абдаллатиф Ал Баҳдари, 19.Маҳмуд Вади, 20.Натми Ал Бадави, 23.Муҳаммад Дарвиш.

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 6. Даврон Ҳошимов, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов, 8. Икром Алибоев, 19. Қувондиқ Рўзиев, 14.Элдор Шомуродов.

Учрашув тенг курашлар билан бошланди. Асосан вакилларимиз ҳужумлар уйуштиришди. Биринчи бўлимда хисоб очилмади. Афсуски, иккинчи бўлимнинг 60 ва 84 дақиқаларида қарши ҳужумда фаластинликлар икки бора дарвозамизни ишғол килиб, саралашнинг дастлабки ўйинини ишончли ғалаба билан бошлашди. Рақиблар таркибида Одай Даббаҳ ҳамда Ислом Батран ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.

Ҳамюртларимизда ҳам гол уриш учун бир қатор қулай вазиятлар бўлган эди, лекин бу имкониятларлан фойдалана олишмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан