Фаластинда икки бошли гўдак дунёга келди

Фаластинда икки бошли гўдак дунёга келди

Ғазо секторидаги фаластинлик жарроҳлар чоршанба куни янги туғилган сиам эгизаклар - бир юрак ва бир тана боғлаб турувчи қизчаларнинг ҳаётини ҳал қилувчи тиббий муҳокамага киришиди, деб ёзади “Segodnya.ua” нашри.

Сиам эгизаклари сешанба куни кесерча кесиш йўли орқали дунёга келди. Ҳозирда улар интенсив даволаш бўлимида қатъий назорат остида. Қизчаларга ҳозирча исм танланмади. 

Ҳозирда шифокорлар бола устида муттасил таҳлил намуналарини олиб, уни тўлақонли равишда текширувдан ўтказмоқдалар. Бу унинг келажакда яшаб кетиши, организмидаги етишмайдиган ва ортиқча органларни аниқлашга ёрдам беради.
 
Гўдак сиам эгизаклари каби алоҳида органлар билан дунёга келмаган. Гап шундаки, гўдак организмидаги органларнинг фақат бир донадан экани катта муаммодир.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, сиам эгизакларининг яшовчанлиги 5-25 фоизни ташкил қилади. Сиам эгизакларининг тахминан 70 фоизи - қиз болалар.