Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фан жамият билан яқинлашгандагина тараққиёт бўлади
22.10.2019 16:36,  
500

Москва радиосида бир ҳикоя эшитгандим. Радиожурналист айтиб беряпти: «Воқеа 80-йиллар охирида, советнинг энг нуфузли олимларидан тортиб оддий аспирантларгача ғарбга кўчиб кетаётган даврда бўлган. Ўша вақтлар менинг бир математик профессор қўшнимни кўчада учратиб қолдим.

«Элчихонадан қайтяпсанми?» деб ҳазиллашиб сўрасам, у: «кетиб нима қиламан, ҳамма маош камлигидан нолиб, четга кетяпти. Менга кўп нарса керакмас, фан билан шуғулланишга имконият бўлса бас», деди.

Уч йилдан кейин яна учрашиб қолдик. Бу сафар профессор катта жомадонлари билан уйимиз олдида такси пойлаб турган экан.

«Йўл бўлсин?» деб сўрадим.

Профессор: «Сережа, кетяпман. Фан учун шароит қолмади», деб қолди.

Хайрон бўлиб қарадим. У тамакисини тутатиб: «Ён қўшним физик олим, бошқаси химик... тепада иқтисодчи академик, остки қаватларда эру-хотин биолог ва лингвист яшар эди... Дачада ҳам қўшниларимиз инженерлар, адабиётшунослар, тарихчилар бўларди. Институтимиз ошхона ва чакиш хоналарида файласуф ва бошқа олимлар билан суҳбатлашиб турардим. Менга турли соҳалар билан мулоқотда бўлиб туриш ўта зарур! Ҳозир деярли ҳаммаси тарқаб кетди... Менинг ишим эса тўхтади. Чунки фан бу тор мутахассислик эмас, у билимлар ўртасидаги мулоқот мажмуасидир. Шунинг учун Америка университетидан келган таклифни олишга мажбурман. Ҳаётим мазмуни қаерда бўлса мен ўша ердаман» деб жавоб берди».

Бу ҳикояни нега эсладим? Турли соҳаларда танишларим бор, ҳар бири ўз ихтисослигида етилган малака соҳиби. Афсуски уларда ўша профессорнинг мулоқотга чанқоқлигини учратмайман (буни айниқса ўзимнинг ҳамкасб иқтисодчи ва молиячиларда кузатдим).

Ҳозирги ижтимоий тармоқ имкониятлари мавжудлиги шароитида негадир билимлари билан бўлишмайдилар, турли соҳа вакиллари билан кенг мулоқотга киришмайдилар. Уларда ижтимоий тармоқларга нисбатан менсимаслик кайфияти ҳам сезилади. Кенг муҳокама ва баҳсларга эҳтиёж сезмайдилар.

Мутахассиснинг билими чуқур бўлгани билан атроф дунё ҳақида умумий маълумоти торлиги сабабли дунёқараши саёз қолади. Шунинг учун улар янги жараёнлар ва воқелик талабларига муносиб илмий ёки профессионал қараш шакллантира олмаяптилар, ўртага ташланган долзарб масалаларга тезкор жавобларини кўрмаймиз.

Албатта муаммолар кўп, жумладан, давлат томондан фанга етарли эътибор ажратмаётгандир. Аммо ўша давлат жамиятнинг давоми булиб, унда турли соҳа вакиллари мавжуд ва улар билан мунтазам алоқада бўлишда фан ва жамият учун фойда кўплигини тушунсалар яхши бўлар эди.

Яқин орада кўплаб ижтимоий ва аниқ фан мутахассисларидан ўзаро очиқ мулоқот ўрнатишларига, жумладан интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кўпроқ қизиқарли мақолаларини тақдим қилишларидан умид қиламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан