Март ойида рекорд даражага етган озиқ-овқат маҳсулотлари, кетма-кет олти ой давомида пасайиб бормоқда. Бу ҳақда БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботида хабар берилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг халқаро нархларининг ойлик ўзгаришини акс эттирувчи FAO озиқ-овқат нархлари индекси сентябрь ойида 136,3 пунктни ташкил этди, бу август ойидан 1,1 фоизга паст, аммо ўтган йилнинг сентябридан 5,5 фоизга юқори.
Нашрда ўсимлик мойи нархлари индекси ойига 6,6 фоизга пасайганлиги, бу 2021 йил февралидан бери минимал кўрсаткич эканлиги кўрсатилган. Бунинг сабаби Аргентинадан соя ёғини экспорт қилиш, шунингдек, қора денгиз минтақасидан кунгабоқар ёғини етказиб бериш ҳажмининг ошиши эди.
Ҳисоботда сут маҳсулотлари нархлари индекси ойига 0,6%, гўшт учун — 0,5%, шакар учун — 0,7% га пасайганлиги кўрсатилган.
30 сентябрь куни халқаро валюта жамғармаси озиқ-овқат нархлари бироз барқарорлашганига қарамай, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатининг янада ёмонлашишини башорат қилди.