Фарғона ва Қашқадарё вилояти ҳокимлари мактабда дарс ўтди (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаган ҳамда мустақиллик дарсини ўтган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Косон туманидаги 62-мактабда ўтказилган тадбирда қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида ҳам ўз кечинмаларини сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

5445