Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти ҳокими “сўккани”ни тан олмади
26.01.2018 14:18,  
27

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Абдулазизхон Абдасов “Ҳар нарсага етган ақлингиз шунга қолганда оқсайдур...” номи остида ҳокимликнинг интернет сайтида, “ҳокимнинг интернетда тарқалган нутқига” изоҳ берди.

Аввало у бу фикрларни аввало вилоятнинг оддий фуқароси ва вилоят ҳокимлигининг матбуот котиби сифатида ҳам билдирмоқдаман. 

Жумладан, муаллиф – “Мен бир нарсани аниқ айта оламанки, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Тошлоқлик ушбу фожеа қурбонларига ўз фарзандига, ўз жигарига куйгандек қаттик аламда, ўзини ҳам айбдор ҳис қилаётгани аниқ!” деб таъкидлаган.

Шунингдек, у “Шу билан бирга йиғилишда айтган ҳамма фикрлари асло халқини менсимаслик, Тошлоқ аҳлини ёмон кўриш ҳам эмас. Мутлақо аксинча,  нима қилиб бўлса ҳам шундай ҳолат, шунга ўхшаш ҳолат яна такрорланмаслиги учун ҳаммани ҳушёр бўлишга чақириш, масъулиятни энг катта даражага ошириш, ўзини ҳам аяб ўтирмай жон куйдираётгани бу!” деб ёзади у.

 - “Кўпхотинлик қилаётган, хотинларини қўйвориб, болаларни тирик етим қилиб, алиментини тўламаётганларни, ёки бўлмаса, ички ишлар ходимларини ноҳақ бўла туриб тошбўрон қилганларни қайси бирининг ҳаққига ким илиқ гап айта олади ўзи!!! Бу ерликларнинг Ҳажга боришни тақиқлаётгани сабаби ортида нима мақсад борлигини, “ундан кўра четга чиқиб кетишга мажбур бўлаётган муҳтожларга бер шу пулингни” демоқчи бўляпти  деб тушуниб етганлар ҳам борми ўзи?”.

Матубот котиби журналистларни “инсоф”га чақирди. Унингча танганинг иккинчи томонини ҳам ҳисобга олсак, сал инсоф қилсак бўлар эди.

Шунингдек, Абдулазизхон  Абдасов журналистларни иллат изламасликка ҳам чорлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан