Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти ҳокими сўконғич раҳбарларга муносабатини билдирди
8.01.2019 12:55,  
19

Замонавий раҳбар ва ҳокимлар қандай бўлиши керак, нима учун бугун айрим ҳокимлар ходимлари билан қўпол муомалада бўлмоқда?  ЎзА «Бир саволга бир жавоб» лойиҳаси орқали мазкур саволларга жавоб олди. Лойиҳанинг меҳмони Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўлди.

— Баъзи ижтимоий тармоқларда вилоятда ҳокимлар қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сизнинг назарингизда, бугунги раҳбар, ҳоким қандай бўлиши керак?

— Ўзбекистонда кейинги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, барчамизнинг зиммамизга катта масъулият юкламоқда. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, танқидий таҳлил, қатъий интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак.

«Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган эзгу тамойил асосида олиб борилаётган ишлар натижасида давлат органлари ва халқ ўртасида ишонч ортиб, инсон манфаати, қадр-қиммати янада ардоқланди.

Агар биз дунё ҳалқлари билан тенг ҳамкорликда, ҳеч кимдан кам бўлмай турмуш кечиришни, фарзандлар камолини кўришни истасак, барча биргаликда ҳаракат қилиши, эзгу ниятларимиз йўлидаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этишга бирга курашишимиз лозим. Эришолмаган ютуқларимиз ва бой берилган имкониятлар учун кимнидир айбдор қилиш эмас, аксинча бунга масъул бўлган раҳбарнинг, ҳокимнинг атрофига жипслашишимиз шу вазифаларни бажаришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз муҳимдир.

Шу ўринда ҳокимлар ҳам бир нарсани чуқур англаб олишлари лозим, қаерда бунёдкорлик ишлари олиб борилса, халқнинг руҳи кўтарилади, эртанги кунга ишончи ортади. Қаерда тадбиркорлик муҳити яхшиланса, тадбиркорларнинг боши қовуштирилиб фаолиятлари ривожи кўмак берилса, инвестицион муҳит яхшиланса, инвестиция жалб қилинса, ўша ҳудуд иқтисоди ривож топади ва юқоридаги вазифаларни амалга ошириш имкони бўлади.

Бугун ҳудуд ҳокими ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изланадиган, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланадиган, энг самарали янгилик ва ташаббуслар қила олиши лозим. Шиддат билан ўтаётган вақт, рақобатлар кучаётган муҳит, инсонлар эҳтиёжи ўсиб бораётган жараёнда шунчаки ҳисоботлар билан иш юритиб бўлмайди. Аҳоли бугун амалий натижаларни кўришни хоҳлайди.

Тўғри, баъзан ижтимоий тармоқларда раҳбарларнинг ходимларга қўпол муносабатда бўлганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалиб қолади. Бу воқеликка ҳеч ким бефарқ эмаслигидан, жамоатчилик назоратининг кучайиб бораётганидан далолатдир. Тўғри, раҳбар ҳам инсон, у ҳам хато қилиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас.

Бугунги раҳбар юксак билимли, маънавиятли, катта ҳаётий тажрибага эга, изланувчан, мустақил фикрлай оладиган, масъулиятли ва фидоий бўлиб, мамлакати равнақи учун бутун куч-ғайратини сарф этиши шарт. Ўзининг юриш-туриши, гап-сўзи, муомала-маданияти билан барчага ибрат бўлиши лозим. Ҳар қайси раҳбар — у ҳокимми корхона, ташкилот раҳбари бўладими бу лавозимни унга берилган синов деб билиши, ўзидан яхши ном ва яхши из қолдиришга, фарзандларига ўрнак бўлишга берилган имконият деб билиши лозим.Раҳбар талабчан бўлиш билан бирга, мудом халқ дарди, одамлар ташвиши билан яшамас экан, уларни ичига кира олмайди, ислоҳотларнинг ижросини ҳеч қачон таъминлай олмайди.

Айрим ҳолларда ҳокимларнинг қўл остидаги ходимларга қаттиқ талаблар қўйиши учраб туради. Бироқ раҳбарда қатъиятлик, талабчанлик етишмаса, белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошира олмайди. Ҳеч бир ҳоким кўнгилхушлик учун овозини баланд кўтариб гапирмайди.

Шу ўринда афсус билан таъкидлаш лозимки, айрим ходимларда ҳали ҳам эски усулда фақат юқорининг топшириғини кутиб, ҳисоботдан-ҳисоботгача ишлаш, кунлик майда ишлар билан ўралашиб юриш ҳоллари учрайди. Ахир ҳудудларни комплекс ривожлантириш, пировардида, халқни рози қилишда ҳар бир соҳа, ҳар бир ходимнинг ўз ўрни ва ҳиссаси бўлиши керак. Ҳар биримиз ҳуқуқларимиз билан бирга бурч ва маъсулиятимизни унутмаслигимиз лозим. Бугун олдимизда жуда улкан вазифалар, юксак марралар турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан