Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона водийсида гипсокартон ва гипс чиқарувчи улкан завод ишга тушади
17.06.2018 11:57,  
302

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда OPTIMUS бренди билан ном чиқарган гипсокартон корхонаси ишлаб чиқариш ҳажми ва ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 3 томонлама келишувга асосан Ўзбекистон, Хитой ва Германия ўзаро ҳамкорлигида 2019 йилнинг 1-чорагида ишлаб чиқариш қуввати йилига 15 млн квадрат метр гипсокартон ва 100 минг тонна гипс бўлган заводларни ишга туширади.

Ҳозирда янги заводнинг бино ва иншоот қурилиш ишлари Қўқон Эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ҳудудида бошлаб юборилган ва жадал давом этмоқда.

Корхона бош менежери Абдулазиз Ғуломовнинг таъкидлашича, “Янги лойиҳа энг замонавий қурилиш конструктив талабларига жавоб беради ва ISO сертификати асосида маҳсулот чиқарилади. Янги маҳсулот синтетик қўшимчаларсиз, экологик тоза таркибда ишлаб чиқарилади Мақсадимиз - юқори сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулот ишлаб чиқариб, уни юртимиз бозорига тақдим қилиш. Шунингдек, янги корхона маҳсулотини қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.”.

Бугунги қурилиш саноати гипс ва гипсокартоннинг чанқоқ истеъмолчисига айланди.  Гипс ва гипсокартон ёрдамида хонадонингиз кўркам ва гўзал кўринишга киради, энг муҳими уларнинг ҳамёнбоплигидир.

Ушбу завод гипсокартон ва гипс ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Ўзбекистонда бешликка, Фарғона водийсида эса учликка кириши кутилмоқда.

Янги лойиҳанинг туб мақсади янги иш ўринлари ташкил қилиш ва юртимиз ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.

(реклама ҳуқуқи асосида)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан