Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада мактабгача таълим бўлими мудири минг доллар билан қўлга тушди
9.08.2019 15:49,  
96

Фарғонада туман мактабгача таълим бўлими мудири ўз хизмат ваколатига кирмаса-да боғча мудираси лавозимига тайинлаш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олмоқчи бўлди.

У фуқаро Г.Тни Фарғона вилояти ҳудудидаги ёки Риштон туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирига мудир лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда беради. Бу иш “қуруқ”қа битмаслиги, хизмати 1 минг 200 АҚШ долларини бўлишини айтиб, уни алдайди. Фуқаро Г. Т бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Риштон тумани мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Ф.Қ. фуқаро Г.Тни боғчага мудир лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Н.Ндан ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган минг(1000) АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Суд томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига тегишли жазо тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан