Фарғонадаги автосалон раҳбари мижозларнинг 1 миллиард сўмдан ортиқ пулини ўзлаштириб, ишлатиб юборган (видео)

Фарғонадаги автосалон раҳбари мижозларнинг 1 миллиард сўмдан ортиқ пулини ўзлаштириб, ишлатиб юборган (видео)

Фарғона шаҳрида жойлашган автосалонларнинг бирининг раҳбарлари мижозларнинг 1 миллиардан зиёд пулини ўзлаштириб, ўз шахсий манфаатлари йўлида ишлатишда гумонланиб қўлга олинди. 

«Давр» информацион дастурида хабар берилишича, ҳозирда автосалон раҳбари ва унинг шерикларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Фарғона шаҳар ИИБ терговчиси Шаҳбозжон Комиловнинг маълум қилишича, автосалондагилар 10 дан ортиқ мижознинг автомобил учун қилган 1 миллиард сўмдан ортиқ тўлов пулларини ўзлаштирган. Улар мижозларни бошқа кишилар номига шартнома қилиш ва тез кунда машиналарни олиб чиқиб бериш шарти билан алдашган. 

Айбдорларга ЖКнинг 168-моддаси  бўйича иш очилиб, тергов давом этмоқда.