Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Фарғона сув таъминоти" бош ҳисобчиси ўринбосари 659.1 млн сўмни ўзлаштирди
13.05.2022 09:29,  
63

"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Komplayens-nazorat хизмати томонидан жамиятнинг бухгалтерия бўлимида содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари ўрганиб чиқилди.

Aниқланишича, жамиятнинг бош ҳисобчиси ўринбосари М.Т. 2020-2022 йиллар давомида ўз лавозим мавқейидан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖнинг ҳисоб рақамида бўлган катта миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзининг ва бошқа шахсларнинг пластик карталарига ўтказиб, жами 659,1 млн сўм пул маблағларини ўзлаштирган.

Ҳозирда М.Т. томонидан 186 млн сўм жамиятнинг депозит ҳисоб рақамига тўлаб берилган.

Талон-торож қилинган қолган пул маблағларини ундириш мақсадида айни дамда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан