Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Фарғона сув таъминоти” МЧЖда талон-тарожликлар фош этилди
4.03.2021 15:37,  
278

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотига кўра, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Фарғона тумани бўлимидаги талон-торожликлар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Фарғона тумани бўлими собиқ раҳбари Ў.Т. ва моддий жавобгар шахслари аҳолидан ичимлик суви ва оқава хизмати учун йиғилган 108,5 млн сўмлик квитанцияларни электрон базага киритмаганлиги, шунингдек 2020 йил давомида бўлим муҳри билан тасдиқланган тўлов квитанциялари орқали йиғилган 14,8 млн сўмни ўзлаштириб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ў.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан