Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона ва Сирдарёда қуёш электр станцияларини ўрнатиш бўйича тендер эълон қилинди
14.07.2022 14:53,  
70

«Фарғона иссиқлик электр маркази» АЖ 1800-2000 кВт қувватга эга қуёш электр станциясини ўрнатиш (тайёр ҳолда топшириш) бўйича тендерни эълон қилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тендернинг энг юқори нархи ҚҚС билан 17,3 млрд сўм этиб белгиланди. Ишни бажариш муддати 120 кун. Буюртмачи ва танлов ташкилотчиси «Фарғона ИEМ» АЖ.

Шу билан бирга, «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ 1200-1500 кВт қувватга эга қуёш электр станциясини ўрнатиш (тайёр ҳолда топшириш) бўйича тендерни эълон қилди.

Тендернинг энг юқори нархи ҚҚС билан 12,4 млрд сўм. Ишни бажариш муддати 180 кун.

Буюртмачи ва танлов ташкилотчиси «Сирдарё ИEС» АЖ ҳисобланади.

Мазкур 2 та лойиҳа буюртмачиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Иштирокчи сифатида қатнашадиган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- тендер учун зарур ҳужжатларни белгиланган муддатда https://etender.uzex.uz/lot/12... веб-сайтига юклаш;

- тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқ саралаш танлови учун ҳужжатларни юклаш;

- қайта ташкил топиш, тугалланиш ёки банкротлик ҳолатида бўлмаслик;

- «Буюртмачи» билан судлашув ёки арбитраж жараёни ҳолатида бўлмаслик;

- инсофсиз ижрочиларнинг ягона рўйхатида бўлмаслик;

- солиқ қарзлари ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

- танлов эълон қилинганидан камида 11 ой олдин ташкил этилган бўлиши керак;

- ўхшаш хизматларни кўрсатиш бўйича тажрибага эга бўлиш;

- илгари тузилган шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик ҳолатида бўлмаслиги;

- иштирокчиларнинг таъсисчилари бир хил юридик ва жисмоний шахслар бўлмаслиги;

- имтиёзли солиқ режимини таъминлайдиган ва/ёки молиявий операцияларни амалга оширишда (оффшор зоналарда), шунингдек, норезидентларнинг оффшор зоналарида жойлашган банклардаги ҳисоб рақамларида очилишини ва тақдим этилишини таъминламайдиган давлатлар ва ҳудудларда рўйхатдан ўтмаган бўлиши (мамлакатлар рўйхати илова қилинган).

- ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва ишларни (хизматларни) бажариш учун зарур бўлган мутахассисларга эга бўлиши лозим.

Қайд этилишича, тендер иштирокчиси буюртмачига расмий тарзда танлов ҳужжатлари қоидаларига аниқлик киритиш тўғрисида сўров юбориш ҳуқуқига эга. Агар кўрсатилган сўров буюртмачи томонидан таклифларни тақдим этиш муддати тугашига икки кундан кечиктирмасдан олинган бўлса, буюртмачи кўрсатилган талабнома олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида белгиланган тартибда танлов ҳужжатлари қоидаларига аниқлик киритиши шарт. Тендер ҳужжатлари қоидаларига тушунтиришлар унинг моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.

Тендер ҳужжатлари қоидаларига аниқлик киритиш учун сўров юбориш шакли ташкилотнинг фирма бланкаларида ташкилот раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тузилиши керак.

Тендер таклифларини қабул қилишнинг сўнгги муддати махсус ахборот порталидаги танлов лотида кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан