Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Фарғона вилоят ХТБ деразадан сакраган ўқувчи воқеасига изоҳ берди
25.05.2022 10:30,  
2

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси (ХТБ) Қўштепа туманидаги 22-мактаб ўқувчиси ўқитувчи билан жанжаллашиб, деразадан сакраб тушгани акс этган видеога изоҳ берди.

Видео ижтимоий тармоқларда бир кун аввал пайдо бўлган ва фойдаланувчилар қиз иккинчи қаватдан сакраганини тахмин қилишган. Видеода ўқитувчи қизни уришади, унинг юзига уради, жим туриши учун бақириб, баҳо қўймаслигини айтади. Шундан сўнг мактаб ўқувчиси деразадан сакраб тушганидан кейин ўқитувчи унинг ота-онасини сўкади.

Фарғона вилояти ХТБ ўз баёнотида 8-синф ўқувчиси ўқитувчисидан кимё дарси вақтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўрагани айтилган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини айтган. Шунга қарамай, қиз синфдан дераза орқали чиқиб кетган. Ўқитувчи уни яна синф хонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.

Воқеа қизнинг синфдоши томонидан суратга олинган. Синф биринчи қаватда жойлашган. Мактаб ўқувчиси ҳеч қандай жароҳат олмаган, дейилади хабарда.

Фарғона вилояти ХТБ мазкур ҳолат назоратга олинганини, ўрганиш давом этаётганини ва натижаси бўйича маълумот берилишини айтган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан