Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими? (видео)

Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими? (видео)

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз эгасининг аудиоси тарқалди. Унда амалдорнинг тадбиркорни сўроқ қилиши ва қандайдир лойиҳани рад этиши, залдан чиқариб юбориши ва "ўртоқ полковник"дан унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдиришни буюриши муҳрланган.

Амалдор: “Шерзод” фермер хўжалиги…. Ипотекабанк. Соқолини қаранглар! Танийсизми, бу кишини? Фермер хўжалигининг бошлиғимисиз?”

Тадбиркор: “Иш юритувчисиман. Хўжайин Тошкентда эди.”

Амалдор: “Илтимос қилса, келавердингизми ўрнига?”

Тадбиркор: “Йўқ, йўқ, йўқ.”

Ҳоким: “Ўчир бу лойиҳани! Тушунтиришингга ҳам, бошқанггаям, хўжайинггаям салом айтиб қўй. Бор, залдан чиқ, бор.”

Сўнг амалдор залдаги бошқа кишига шундай деган: "Ўртоқ полковник, соқолиниям, сочиниям ялтиллатиб, қирдириб олинг. Қаранг, соқолини ҳам, сочини ҳам анақа қилинг. Хўпми, давай, бўлинг.