Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд. сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Шунингдек, коллеж ўқитувилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн. сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.
Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд. сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.