Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилояти ва Китоб туманида карантин чоралари юмшатилмоқда
3.08.2020 17:07,  
881

Фарғона вилоятида хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари, қурилиш маҳсулотлари бозори, сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда хабар берган «Дарё» мухбирининг ёзишича, коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штабининг йиғилиш баёнида ушбу тартиб бугун, 3 августдан жорий этилиши белгиланган.

Қайд этилишича, вилоятда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилади. Бозорлар, савдо мажмуалари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва хусусий боғчалар белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши талаб этилади.

Таъкидланишича, хусусий мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш, биноларни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион тўшаклар ҳамда дезинфекцион туннеллар билан жиҳозлаш кабилар белгилаб қўйилди. Бозорлар ва қурилиш савдо мажмуаларида ҳам ана шу каби талабларга қатъий риоя қилиниши кўрсатилган.

Сартарошхона ва гўзаллик салонларида хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат, тиббий ниқоб, юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда «Битта хизмат кўрсатувчи шахс – битта мижоз» тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши талаб этилади.

Шунингдек, Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳокимлик қошида ташкил этилган махсус комиссия қарорига асосан, туманда 2020 йил 3 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилди.

Таъкидланишича, туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия қарори билан эртага, 4 августдан бошлаб тумандаги «Қаландартепа» буюм бозори, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

«Аммо, эпидемиянинг қайта тарқалишига имкон бермаслик учун санитария талабларига қатъий риоя қилинади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, туманда фаолиятини қайта тиклаган умумий овқатланиш корхоналари рўйхати шакллантирилади. Рўйхатга киритилмаган тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига рухсат берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят махсус комиссияси қарори билан жорий қилинган чекловлар 3 августдан бошлаб юмшатилиши, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қатор ваколатлар берилгани ҳақида айтиб ўтганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан