Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шуҳрат Ғаниев Фарғонада биронта оила уйсиз қолмаслигини айтди (фото)
6.08.2020 18:22,  
562

Бу йил Фарғона вилоятида 10140 та уй қурилиб, аввало кам таъминланган, муҳтож, кўп болали, оиласида ногирони бўлган ва умуман муҳтожлар таъминланади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу рақам аввалги йилга нисбатан икки ярим баробарга кўп.

"Фарғонада аҳоли зич. Шунданми, ҳар бир қарич ер ҳисоб-китобли, ёки олтинга тенг. Аста секин уй-жой мавзелари Марказий Фарғона чўллари томон кириб бормоқда.

Бу йилнинг ўзида қумлоқ барханлар, ўзлаштирилмаган ерларда 1400 та якка тартибдаги ҳар бири олти сотих ерга эга намунали лойиҳа уйларидан қурилади. Бугунгача фойдаланишга топширилганларида уй тўйларини нишонладилар. Олтиариқ туманининг Марказий Фарғона чўлларидаги ерларида ҳам қурилиш ишлари авжида" - дейилади хабарда.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев чўл массивида қурилаётган уйлар, қурувчи-мутахассислар билан учрашди, улар билан барча масалаларда суҳбатлашди.

  • Вилоятимиздан 44 минг меҳнат муҳожири Россияда қурувчи бўлиб ишлаган ва пандемия туфайли қайтиб кетолмаган, - дейди Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев. – Биз уларнинг 39 мингини вилоятдаги қурилиш объектларига ишга жойладик.

Марказий Фарғона чўллари аслида чўл дейилсада, инсон қўли, идроки, давлатимиз саъй-ҳаракати билан жаннатмакон мавзеларга айланмоқда. Бу ерда газ, сув, сувоқава (канализация) каби инфратузилмалар мавжуд.

Вилоят электр тармоқлари бошқармаси ўзининг ишчи хизматчилари учун Марказий Фарғонада 50 та якка тартибдаги 6 сотихли уй-жойлар қурилмоқда, - дейди бошқарма бошлиғи Дилшод Жалилов. – Касаба уюшмалари билан келишган ҳолда уйнинг дастлабки 10 фоизли тўловини ўзимиз тўлаб борамиз. Қолган қисмига 20 йиллик кредит расмийлаштирилади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бу ерда ҳам қурувчилар ва бўлажак уй эгалари билан учрашиб суҳбатлашди.

- Фарғона вилоятида уйсиз биронта оила қолмайди. Мақсадимиз президентимиз қўйган вазифани бажариб одамлар бугун бахтли яшашини таъминлаш, - деди Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Марказий Фарғона чўлларида бўлган учрашувлари чоғи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан