Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятида учинчи синфда ўқийдиган қиз зўрланди
5.12.2019 11:55,  
4439

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида мактабнинг 3-синф ўқувчиси худди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан зўрланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Ҳодиса сентябрь ойи бошида қурилиши якунига етказилмаган ер участкасидаги вагонда содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, юқори синф ўқувчиси кимдир воқеадан хабардор бўлса сўйиб ташлаш билан қўрқитган.

Ноябрь ойида ўтказилган экспертизалар ҳужум қилган ўқувчининг жиноятга алоқадор эканини тасдиқлади. Ўсмир Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича айбини тўлиқ тан олди. 26 ноябрь куни унга нисбатан судгача уй қамоғи гаклидаги чеклов чораси қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан