Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Фарғона водийсининг айрим ҳудудлари 20 февраль куни электр энергиясидан узилиши мумкин
20.02.2022 09:54,  
31

​​Таъмирлаш ишлари сабаб Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 20 февраль куни электр энергияси таъминотида узилиш кузатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00 га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан