Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Фарғонада 167 та иш бўйича ҳокимларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилди
5.04.2022 16:19,  
113
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Фарғона вилояти маъмурий судларининг 2021 йилда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги аризалар асосида кўрилган маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти такроран таҳлил қилинди.

Таҳлиллар натижасига кўра, ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилишда кўп ҳолларда қонун нормаларининг бузилишига йўл қўйилганлиги маълум бўлган. Хусусан, Фарғона вилояти маъмурий судлар томонидан ўтган йилда кўриб чиқилган 1 минг 256 та маъмурий ишлардан 388 таси ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ тоифадаги низолар ташкил этиб, шундан 167 та иш бўйича ҳокимларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. 

Жумладан, Олтиариқ туман ҳокимининг 35 та, Фарғона туман ҳокимининг 19 та, Риштон ва Ўзбекистон туман ҳокимларининг 17 тадан, Фарғона шаҳар ҳокимининг 15 та, Учкўприк туман ҳокимининг 11 та, Бешариқ ва Қува туман ҳокимларининг 9 тадан, Қувасой шаҳар ҳокимининг 7 та, Тошлоқ туман ҳокимининг 6 та иш бўйича қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари суд томонидан тикланган.  

Вилоятда ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ тоифадаги низолар 2020 йилга нисбатан 2021 йилда 9 тага, яъни 4,9 фоизга ошган. Туман-шаҳар ҳокимлари томонидан қарорлар қабул қилишда қонунлар талабларига етарли даража

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан