Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 4 нафар йигит 50 минг сўм пул ва 1 дона телефон учун 46 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдирди
22.07.2021 13:02,  
933

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 19 июль куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдириб далага ташлаб кетишганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура "Халқ сўзи"га қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, 20 июль соат 02:50 ларда фуқаро Т.К. (2003 йилда туғилган судланмаган, ишсиз) вояга етмаган танишлари Д.А. (2004 йилда туғилган, мактаб ўқувчиси), Н.А. (2004 йилда туғилган судланмаган, ишсиз) ва М.Т. (2005 йилда туғилган мактаб ўқувчиси) билан аҳолига пулли транспорт хизмати кўрсатувчи бирон-бир ҳайдовчини хилват жойга олиб бориб, ўзини ўлдириб, автомашинаси ва мол-мулкларига эгалик қилишга ўзаро келишиб олган. 

Шундан сўнг, телефон орқали Фарғона шаҳрида жойлашган “EVA TAXI” МЧЖнинг хизмат кўрсатувчи операторига қўнғироқ қилишиб, Қува туманига боришлари ҳақида буюртма беришган.

Ушбу буюртма асосида соат 02:58 ларда ушбу жамиятга аъзо бўлган ҳайдовчи А.А. (1975 йилда туғилган, судланмаган) “Nexia-3» русумли автомашинасида етиб келган ва улар А.А. билан 150 минг сўм эвазига Фарғона шаҳридан Қува туманида жойлашган «Каркидон» сув омборига бориб-келишга ўзаро келишган. Қува тумани, Толмазор маҳалласида жойлашган «Мухаммадсаид Озодбек» фермер хўжалиги дала майдонига етиб келишган вақтида эса А.А.га ҳужум қилиб, автомашинани тўхтатиб, уни қасддан ўлдиришган.

Сўнгра, автомашина ва марҳумнинг ёнида бўлган 50 минг сўм пул ҳамда 1 дона "МI NOT pro” русумли телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган.

20 июль куни вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и, п» бандлари ва 164-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, улар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 164 (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан