Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 6 ойда қарийб 14 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган
4.08.2022 10:34,  
40

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 6 ойи давомида 4 157 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар учун 13 млрд 935 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 875 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 3 млрд 374,1 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 282 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 10 млрд 560,9 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Бувайда, Тошлоқ ҳамда Қува туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан