Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 9 ёшли қизнинг бошига уриб, каналга ташлаб юборган аёл ушланди
20.04.2021 17:43,  
937

Фарғона вилояти Бувайда туманида 14 апрель куни 9 ёшли қизнинг бошига уриб, каналга ташлаб юборган аёл ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 апрель куни Бувайда тумани Ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмига Маслаҳат маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган Ойимтарра каналига 9 ёшли қиз номаълум аёл томонидан уриб, ташлаб юборилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, фуқаро М.Е. турмуш ўртоғи Б.Й. билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган фуқаро М.Ж.дан рашк қилган.

Кундошидан ўч олиш мақсадида унинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни 14 апрель куни мактабдан алдаб, Ойимтарра канали яқинига олиб келиб, қасддан ўлдириш мақсадида номаълум жисм билан унинг бош соҳасига уриб, каналга ташлаб юборган.

Ушбу ҳолатни кўриб қолган Бувайда туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган Ш.Я. Ф.Ф.ни каналдан қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Ҳолат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Е.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактаб ўқувчиси Ш.Я.га жасорати учун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ташаккурнома ва совғалар берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан