Фарғонада АИ-92 бензин ҳамда "Евро-5" дизел ишлаб чиқарилади

Фарғонада АИ-92 бензин ҳамда

2020 йил 7 мартдан «Jizzakh Petroleum» МЧЖ ҚК ишончли бошқарувига берилган "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" (ФаНҚИЗ) ишлаб чиқариш обектларини реконструкция қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш лойиҳасини тасдиқлади. Лойиҳа умумий бюджети 300 миллион долларни ташкил этади, дея хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Аввалроқ 2020 йилнинг 7 февралида Вазирлар Маҳкамасининг 67-сонли "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ қувватидан самарали фойдаланиш ва заводни модернизация қилишни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра,

2023 йил 1 июлдан бошлаб завод АИ-92 бензини ҳамда "Евро-5" стандартидаги дизел ёқилғи ишлаб чиқариши;

Халқаро стандартларга мос келадиган базавий ва мотор мойлари ишлаб чиқариш учун нефт блокларини модернизация қилиши керак.

Шу муносабат билан, компания 2020 йилдан 2023 йилгача юқори консентрацияланган водородни ишлаб чиқариш, энгил нафтани изомеризацияси ва вакуум дистиллаларини гидрокрекция қилиш учун асбоб-ускуналар ва материалларни лойиҳалаш, сотиб олиш, янги заводлар ва жараёнларни қуриш ва фойдаланишга топширишни режалаштирган.

Гидрокрекинг комплекси, шунингдек, модернизация қилинган ёқилғи ва нефт блокларини ўз ичига олган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг келажакдаги конфигурацияси нефтни қайта ишлаш қувватини 92% гача ошириш имконини беради, бу эса қўшимча қийматга эга нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ёрдам беради. Авиация ва дизел ёқилғиси, шунингдек базавий ва тижорат мойлари ишлаб чиқариш кўпаяди.

Модернизациялашда асосий асбоб-ускуна ва воситалар Франциянинг Axens компанияси томонидан етказиб берилади. Базавий лойиҳалар дизайни билан Италиянинг Wood муҳандислик ширкати шуғулланади.