Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада Ипотека банки бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди
24.12.2022 12:19,  
67

Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилган.

Хусусан, Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи вилоят Бошқармасидаги мансабдор шахслар орқали маҳаллий фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимга ишга қабул қилинишида ёрдам бериш эвазига ундан 2000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулдан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун Мажбурий ижро бюросига хат қилиб бериш эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан