Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада декабрдан гибрид электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди
19.10.2021 11:57,  
882

Фарғона вилоятида жойлашган ўзбек-хитой қўшма корхонасида 2021 йилнинг декабрь ойидан бошлаб электромобиллар синов тартибида ишлаб чиқарила бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Фарғона механика заводи ҳудудида жойлашган “Central Asia Motors” корхонасини ишга тушириш билан боғлиқ жараёнлар билан танишди.

Ўзбек-хитой қўшма корхонасмнинг умумий қиймати 50 миллион долларни ташкил қилади. Ундан 10 миллиони Ўзбекистон томонинини 40 миллиони Хитой тўғридан тўғри инвестицияси ташкил қилади.

Дастлабки босқичда корхонада электромобилларнинг 3 тури ишлаб чиқарилади: Е200 – кичик SUV туридаги автомобил, Е400 – фургон ва Е500 - йўлтанламас кўринишидаги автомобил. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда ушбу автомобиллар кузови, аккумулятори ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилган. Шунингдек қувватлаш станциялари ҳам қурилади.

Корхона босқичма-босқич ишга туширилади ва 2022 йилда якунланадиган корхонада жами 350 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Тўла қуввати билан ишга тушгач, корхонада йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда автомобилларни электр қувватловчи станциялар камлигини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки босқичда гибрид (ток ва бензин) электромобиллар ишлаб чиқарилади. Бундай автомобилларда электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади ҳамда бензин билан ишлаш жараёнида электромобиль батареяси қувват олади, дейилган хабарда.

Ҳозирда электромобилларни йиғиш ва тест ускуналаридан ўтказиш цехи ҳамда электрофорез ва бўяш цехи ишлаб чиқариш жараёнларига тайёр бўлиб, электромобилларнинг кузов қисмини пайвандлаш учун цех ташкил этишга қўшимча ишлаб чиқариш майдонига эҳтиёж борлиги масаласи вилоят ҳокимига билдирилди.
Вилоят раҳбари, механика заводи ҳудудидаги бўш турган майдонлардан ушбу инвестицион лойиҳани якунлаш учун белгиланган тартибда жой ажратиб бериш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан