Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада дордан йиқилган дарбознинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
25.02.2021 12:59,  
2188

Фарғонада дордан йиқилган дорбоз вафот этгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот берди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги циркда арқон узилиб кетиши оқибатида дорбоз боши билан ерга тушгани ва вафот этгани  ҳақидаги хабар тарқалди.

ССВ Матбуот хизмати вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланди. Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам шу йилнинг 23 февраль куни саот 19:25 га яқин дорбозлик билан шуғулланувчи Э. исмли фуқаро дордан йиқилиши натижасида жароҳатланиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган.

Марказ мутахассислари уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишган. Беморга “Ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб  синиши. Бош мия лат ейишининг оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шари пешона бўлаги эпидурал гематомаси. Субарохнаидал қон қуйилиши. Пневмоцефалия. Бош юмшоқ тўқималари лат ейиши ва териости гематомаси” ташхиси қўйилган ва беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.  

Марказ мутасаддиларининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳозирда нейрореанимация бўлимида малакали мутахассислар назоратида белгиланган стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан