Фарғонада фирибгарлар сариқ металл тақинчоқни тилла буюм сифатида сотишди

Фарғонада фирибгарлар сариқ металл тақинчоқни тилла буюм сифатида сотишди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятнинг Тошлоқ туманида сариқ металлдан ясалган тақинчоқни тилла буюм сифатида сотган фирибгар аниқланди.

Маълум қилинишича, Тошлоқ туманида 25 март куни куни Б.М. Садда маҳалласи ҳудудида С.Г.га сариқ рангли металлдан тайёрланган тақинчоқни тилла занжирлигини айтиб алдаб, уни 3.200.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни тилла буюмлар сотиб олишда ҳушёр бўлишларини, бегона шахслардан тилла буюмлар сотиб олмасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.